Йўловчилар йўналишлар бўйича қатновчи автобусларда учраётган муаммоларга ечим излашмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Йўловчилар йўналишлар бўйича қатновчи автобусларда учраётган муаммоларга ечим излашмоқда

Йўловчилар йўналишлар бўйича қатновчи автобусларда учраётган муаммоларга ечим излашмоқда

Йўловчиларнинг маълумотларига кўра, одам кўп бўладиган йўналишлардаги автобусларга эрталаб чиқишнинг иложи бўлмай қолмоқда. 46-йўналиш бўйича ҳаракатланувчи автобус хизматидан фойдаланадиган йўловчилардан бирининг айтишича, ушбу автобусда “одамлар ўзларини консерва банкасидаги эзғиланган шпротдай ҳис қилади”. Эшиклар қийинчилик билан ёпилади, баъзида эшикка жуда яқин турганларнинг жароҳатланиши ҳам кузатилаган.

17-йўналиш автобуси ҳам эътиборсиз қолмади. Гувоҳ аёлнинг сўзларига кўра, айниқса эрталаб ва ёмон об-ҳавода жамоат транспортининг ушбу туридан фойдаланишнинг оғир муаммога айланади. “Одамлар автобусга сиғмай қоляпти”, дея хабар беради “UZ24” нашри.

Йўловчилар автобуслардаги бундай муаммо қандай ҳал қилинаркин, деган саволни ўртага ташламоқда. “Общественный контроль” гуруҳи иштирокчиларининг шарҳларига қараганда, ушбу вазият ҳақиқатан ҳам уларни ташвишга солмоқда, шу боис улар ҳокимият органларини ушбу муаммога эътибор қаратишга чақиради.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru