Хитойга келин сифатида олиб келинаётган 100 нафардан зиёд вьетнамлик хотин-қиз йўлда йўқолиб қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитойга келин сифатида олиб келинаётган 100 нафардан зиёд вьетнамлик хотин-қиз йўлда йўқолиб қолди

Хитойга келин сифатида олиб келинаётган 100 нафардан зиёд вьетнамлик хотин-қиз йўлда йўқолиб қолди

Хитой ҳукумати айни пайтда Хэбэй вилоятида изсиз ғойиб бўлган 100дан ортиқ, асли вьетнамлик бўлган келинларни излаш ҳаракатларини олиб бормоқда. Бу ҳақда “BBC News”га асосланиб “Kun.uz” хабар бермоқда.

Хитой матбуотида берилган хабарларга кўра, бу аёлларни Ву Мейю исмли хэбэйлик совчи Хэбэйдаги эркакларга турмушга бериш учун Вьетнамдан олиб келаётган бўлган, бироқ ноябрь ойи охирида Хандан шаҳри яқинида уларнинг барчаси ғойиб бўлган.

Маҳаллий ОАВда Вьетнамдан 100дан ортиқ келин билан қайтаётган совчи чет элдан келин олиб келишни ўзига касб қилиб олгани айтилади. У бу келинлар учун ҳар бир талабгордан олдиндан бир неча ўн минг юандан пул олган.

Полиция ҳозирги вақтда Ву Мейюнинг изига тушган. “China Daily” газетаси маҳаллий амалдорларнинг биридан иқтибос келтиришича, бу йўқолган гуруҳ шу ҳудуддаги жиноий ташкилот томонидан ўғирланган бўлиши мумкин.

Яқин вақтларгача Хитойда амалда бўлган “бир оилага – бир фарзанд” сиёсати туфайли мамлакатда гендер мувозанати бузилган (эркаклар сони аёлларникидан кўпайиб кетган), сабаби хитойликлар оилада кўпроқ ўғил фарзанд бўлишини маъқул кўришади. Шу сабабли, асосан қишлоқ жойлардаги бўйдоқ эркаклар Вьетнам, Камбожа, Мьянма каби қўшни мамлакатлардан хотин топиш мақсадида танишув хизматларига мурожаат қилишга мажбур бўлишмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru