Милиция ходимлари гитара ёрдамида жиноятчилар гуруҳини фош қилишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-11-2015 | 18:54 ZAMIN.UZ / Жамият / 15 Ноябр 2015 года
2 856

Милиция ходимлари гитара ёрдамида жиноятчилар гуруҳини фош қилишди

Милиция ходимлари гитара ёрдамида жиноятчилар гуруҳини фош қилишди

Андижон вилояти Асака тумани ички ишлар бўлими ходимлари бир жиноят изидан тушиб, гитара ёрдамида 3 безоридан иборат гуруҳни фош қилди. Бу ҳақда “Воҳа” газетасига асосланиб “Kun” нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, Андижон-Тошкент йўналишида қатнайдиган Одилжон Сатторовнинг машинасига уч йигит минган. Киракаш уларни Асакага элтиб қўйган. Айтилган жойда машинани тўхтатиб, ташқарига чиққан. Шу пайти йигитлар уни калтаклаб, хушидан кеткизиб, машинани ҳайдаб кетишган.

Милиция ходимлари Сатторовни тергов қилиш чоғида бир қизиқ деталга эътибор беришган: жиноятчилардан бирининг қўлида гитара бор эди. ИИБ ходимлари Тошкент вилояти Қибрай туманидаги Ғишткўприк чегара маскани билан боғланишди. Кузатиш камераси орқали кўздан кечирилган тасвирларда гитарали шахс аниқланди.

Аниқланишича, Бахтиёр Абдурашидов, Каримжон Холдоров ва Санжарбек Зиёевлар Қозоғистон ҳудудида маълум муддат ишлашган. Қайтиш чоғларида эса йўлларида учраб қолган содда киракашни тунашга қарор қилишган.
Қўлга олинган жиноятчилар тергов давомида айбларига тўлиқ иқрор бўлишди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru