Тошкентдаги энг совуқ Янги йил кечаси бундан 125 йил кузатилгани маълум қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентдаги энг совуқ Янги йил кечаси бундан 125 йил кузатилгани маълум қилинди

Тошкентдаги энг совуқ Янги йил кечаси бундан 125 йил кузатилгани маълум қилинди

Тошкент шаҳридаги энг совуқ Янги йил оқшоми бундан 125 йил муқаддам – 1889 йили кузатилган. Бу ҳақда, “Ўзгидромет”га асосланиб, “Даракчи” газетаси хабар бермоқда.

Хабар беришларича, Тошкент шаҳридаги энг илиқ янги йил кечалари XXI асрда кузатилган. 2009 йил 31 декабрь оқшомида ҳаво ҳарорати +17,7 даража илиқ бўлган бўлса, кейинги йил – 2010 йил 31 декабрида Янги йил +19,1 даража илиқ ҳаво остида кутиб олинган.

Айни вақтда, Ўзбекистон пойтахтидаги энг совуқ Янги йил оқшомлари XIX ва XX асрларда кузатилган. Хусусан, 1929 йил 31 декабрида ҳаво ҳарорати -20,8 даражагача совиган бўлса, 1889 йили 31 декабрида кузатувлар тарихидаги энг қаҳратон Янги йил бўлиб ўтган – шу куни Тошкент шаҳридаги ҳаво ҳарорати -27,5 даражагача совиган.

Манба: Kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru