Москвада “iPhone”нинг курьерларини 700 минг рублга тунаб кетишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-12-2014 | 18:12 ZAMIN.UZ / Жамият / 18 Декабр 2014
864

Москвада “iPhone”нинг курьерларини 700 минг рублга тунаб кетишди

Москвада “iPhone”нинг курьерларини 700 минг рублга тунаб кетишди

Москванинг шимоли-ғарбида жиноятчилар айтилган манзил бўйича “IPhone 6” телефонлари олиб келган куръерларга ҳужум қилишди. Бу ҳақда “LifeNews” хабар бермоқда.

Жиноятчилар Парусний кўчасида жойлашган уйлардан бирида ижарага олинган квартирадан туриб ушбу смартфонларга буюртма берганлар.

Куръерлар смартфонларни олиб келишганида жиноятчилар уларга ҳужум қилиб, уларни боғлаб, тунаб, маҳсулотлар етказиб берувчи компаниянинг ушбу ходимларининг бирига тегишли бўлган машинада воқеа жойидан ғойиб бўлганлар.

Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари курьерларнинг боғлаб қўйилганликларини кўришган. Жиноятчилар улардан жами 700 минг рубллик “IPhone 6” смартфони ва бир неча “Ipad” планшетларини олиб қўйишган.

Шунингдек, уларга тегишли бўлган “КИА-Cпектра” машинаси ҳам олиб қочилган”, деб ахборот берди ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги манба.

Аниқланишича, курьерлар маҳсулотлар етказиб берувчи “Видеошопер” компаниясининг ходимлари бўлганлар. Ҳозирда улар сўроқ қилинмоқда. Айни дамда ушбу жиноятчилар ва ўғирланган машина қидирилмоқда.

Манба: Kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru