Тошкентда яна бир катта муз майдони очилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда яна бир катта муз майдони очилади

Тошкентда яна бир катта муз майдони очилади

Тошкент шаҳридаги “Next” савдо мажмуаси ҳудудида 20 декабрь, соат 11:00да “Ice Rink” номли янги муз майдонининг очилиш маросими ўтказилади. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.

Тадбир ташкилотчиларининг маълум қилишича, маросимда муз устида фигурали учиш спорти билан шуғулланувчи спортчиларнинг чиқишлари ҳамда байрам дастурлари намойиш этилади.

Ушбу муз майдони – катта каток ташриф буюрувчиларнинг кўнгилли дам олишлари ҳамда фигурали учиш ва хоккей каби спорт турларининг ривожланишига хизмат қилишни кўзлаб қурилган.

Маълумот учун, Тошкент шаҳрида ҳозиргача учта шундай мажмуа мавжуд бўлиб, булар “Ёшлик” спорт жамияти, “Локомотив” спорт мактаби ва Республика қишки спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш олий мактаби ҳудудида жойлашган. Шунингдек, Фурқат номидаги истироҳат боғида ҳам “Ice Avenyu” номли шундай муз майдони қурилиш ишлари давом этмоқда.

Манба: Kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru