Тошкентнинг “Ўрикзор” бозори яқинидаги тирбандлик муаммолари ҳал этилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентнинг “Ўрикзор” бозори яқинидаги тирбандлик муаммолари ҳал этилади

Тошкентнинг “Ўрикзор” бозори яқинидаги тирбандлик муаммолари ҳал этилади

Тошкентнинг “Ўрикзор” бозори яқинида йўл торлиги ҳамда пиёдаларнинг мумкин бўлмаган жойлардан йўлни кесиб ўтишга уринишлари туфайли юзага келадиган тирбандликлар ҳаммани қийнаб келмоқда эди. Энди бу муаммо ҳал этилади. Бу ҳақда Тошкент Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Асомиддин Тожиевнинг сўзларига асосланиб, “Podrobno.uz” нашри хабар тарқатган.

Раҳбарнинг маълум қилишича, бу жойда Ўзбекистон учун инқилобий бўлган усул қўлланилади, муаммони бартараф этишда ҳар хил баландликдаги йўл ва йўлакларни барпо этиш усулидан фойдаланилади. Яъни бозор ёнидан ўтадиган ҳар бир йўл бир-биридан тахминан 1 метрга баланд ёки паст қилиб қурилиб, бу йўллар ёқасига металл тўсиқлар ўрнатилади.

Бундан ташқари, бозорга кириладиган йўлнинг икки томонида йўловчилар чиқиб-тушадиган «кармашка»лар қурилиши ҳам режалаштирилмоқда.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru