Қўқондаги хонадонлардан бирида 1,5 миллион сўмлик пиротехника воситалари чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қўқондаги хонадонлардан бирида 1,5 миллион сўмлик пиротехника воситалари чиқди

Қўқондаги хонадонлардан бирида 1,5 миллион сўмлик пиротехника воситалари чиқди

Пиротехника воситаларининг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқатилишига қарши кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилаётганига қарамай, қонун бузилиши ҳолатлари учраб турибди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВнинг “На посту” газетаси хабар бермоқда.

Хусусан, Қўқон шаҳар ИИБ томонидан шаҳардаги хонадонлардан бири текширилганида, уйда 1,5 миллион сўмлик пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

“Шу кунларда ушбу йўналишдаги тезкор-профилактика тадбирлари бутун вилоят бўйлаб давом этмоқда”, – дейилади газета хабарида.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru