Номаълум шахслар бриллиант узуклар ва 76 минг долларни Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб ўтишга уринди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Номаълум шахслар бриллиант узуклар ва 76 минг долларни Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб ўтишга уринди

Номаълум шахслар бриллиант узуклар ва 76 минг долларни Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб ўтишга уринди

Қозоғистон чегарачилари контрабанда юки – заргарлик буюмлари ва пул маблағларининг Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб ўтилиши олдини олишди, Бу ҳақда Podrobno.uzга асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Маълум бўшлишича, икки номаълум шахс Сариоғочдаги Кўнисбаев номидаги чегара-ўтказиш пунктида контрабанда йўли билан тилла ва бриллиантларни олиб ўтишга уринган.

“Қўлга олинган шахсларда 14та заргарлик буюми – тилла ва бриллиант узуклар, зираклар, билагузуклар ва қўл соатлари, шунингдек, декларацияда қайд этилмаган пул маблағлари – 76,8 минг доллар, 143,3 минг тенге ва 1000 ўзбек сўми борлиги маълум бўлди”, – дейилади Қозоғистон чегара хизмати хабарида.

Ҳозирги вақтда Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли тадбирлар олиб борилмоқда. Хабарда қўлга олинган шахслар қайси давлат фуқароси эканлигига ойдинлик киритилмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru