Тошкентдаги бекатларга кузатув камераларини ўрнатиш таклиф этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентдаги бекатларга кузатув камераларини ўрнатиш таклиф этилди

Тошкентдаги бекатларга кузатув камераларини ўрнатиш таклиф этилди

Сўнгги ойларда пойтахтимиз кўчаларидаги автобус бекатларига зарар етказилиб, уларнинг ойнаси синдириб кетилаётган ҳолатлар бир неча марта юз берди, деб хабар бермоқда uz24.uz.

Жумладан, Навоий ҳамда Нукус кўчаларидаги бекатларнинг ойнаси синдирилгани акс этган суратлар ижтимоий тармоқдаги “Жамоатчилик назорати” гуруҳида пайдо бўлди ва муҳокама мавзусига айланди.

Тошкентдаги бекатларга кузатув камераларини ўрнатиш таклиф этилди

Бекатга айнан ким томонидан зарар етказилганини аниқлаш имкони бўлмагани боис, иштирокчилардан бири бекатларга кузатув камераларини ўрнатишни таклиф этган.

Маълумки, бугунги кунда Тошкентда Франциянинг JCDecaux фирмасига тегишли 150 та бекат мажмуаси ўрнатилган. Бундай бекатлар Ғарбий Европа мамлакатларида, Исроил, Қозоғистон, Россия каби кўплаб шаҳарларда учрайди. Ўзбекистонга эса 2007 йилда кириб келган.

Хабарларга кўра, бекат билан боғлиқ носозликлар пайдо бўлса ёки унга зарар етказилса, JC Decaux фирмаси ваколатхонаси ўз ҳисобидан таъмирлайди. Бундан ташқари, бекатлар ҳафтада бир марта махсус ишчилар жамоаси томонидан ювиб тозаланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru