2015 йилнинг мартига қадар Тошкентдан Самарқандга 47 минг сўмга учиш мумкин бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2015 йилнинг мартига қадар Тошкентдан Самарқандга 47 минг сўмга учиш мумкин бўлди

2015 йилнинг мартига қадар Тошкентдан Самарқандга 47 минг сўмга учиш мумкин бўлди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Тошкент — Самарқанд ва қайтиш йўналиши бўйлаб реклама тарифларининг амал қилишини 2015 йилнинг мартига қадар узайтирди, Бу ҳақда Podrobno.uz'га асосланиб Uz24.uz хабар бермоқда.

Шундай қилиб, бир томонга мўлжалланган «эконом-класс» чиптаси нархи 47 минг 803 сўм қилиб белгиланган. Чет эл мамлакатлари фуқаролари учун эса чипта нархи 19,4 доллар қилиб белгиланган.

Реклама акцияси доирасидаги сўнгги рейс 2015 йил 27 март куни соат 6:55 да Тошкентдан Самарқандга амалга оширилади. Самарқанддан 28 март куни тонгги 8:15 ёки 29 март куни кечки соат 19:20 даги рейс билан Тошкентга қайтиш мумкин бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru