Ўзбекистонда почта орқали тақиқланган нарса ёки моддаларни жўнатиш ҳолатлари сони кўпайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-01-2015 | 21:39 ZAMIN.UZ / Жамият / 02 Январ 2015 года
1 024

Ўзбекистонда почта орқали тақиқланган нарса ёки моддаларни жўнатиш ҳолатлари сони кўпайди

Ўзбекистонда почта орқали тақиқланган нарса ёки моддаларни жўнатиш ҳолатлари сони кўпайди

Ўзбекистонда сўнгги пайтларда почта жўнатмаларида юборилиши тақиқланган нарса ёки моддаларни жўнатиш ҳолатлари сони ортган. Бу ҳақда “Ўзбекистон почтаси” матбуот хизмати'га асосланиб “Kun.uz” маълум қилди .

Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, “почта жўнатмаларида аниқланган юборилиши тақиқланган нарса ёки моддалар олиб қўйилади, алоҳида ҳолларда эса текшириш ҳужжатлари тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилади”.

Бундан ташқари, почта жўнатмасида юборилиши тақиқланган нарса ёки моддалар аниқланган ҳолатларда, божхона органлари томонидан тегишли тадбирларни ўтказилиши сабабли ушбу почта жўнатмасини олувчига етказиб бериш муддатлари узайтирилиши мумкин.

“Халқаро почта жўнатмасини жўнатувчи, Ўзбекистонга юборилиши тақиқланган нарса ва моддалар рўйхати билан почта жўнатмасини жўнатаётган мамлакатнинг почта хизматида танишиши мумкин. Ўзбекистон фуқаролари юборилиши тақиқланган ҳамда чекланган нарса ва моддаларнинг рўйхати билан хар бир почта алоқаси об’ектида танишиш имкониятига эга”, – дейилади компания хабарида.

“Ўзбекистон почтаси” борилиши тақиқланган нарса ёки моддаларни жўнатиш ҳолатлари сони айнан қанчага ортгани, асосан айнан қандай тақиқланган нарса ва моддалар жўнатилаётганига аниқлик киритмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru