Таниқли сухандон Абдумўмин Ўтбосаров оламдан ўтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-01-2016 | 14:54 ZAMIN.UZ / Жамият / 01 Январ 2016 года
2 965

Таниқли сухандон Абдумўмин Ўтбосаров оламдан ўтди

Таниқли сухандон Абдумўмин Ўтбосаров оламдан ўтди

Ўзбекистон халқ артисти, олий тоифали сухандон Абдумўмин Ўтбосаров янги йилнинг илк кунида вафот этди. Бу ҳақда ҳамкасби Муслимбек Йўлдошевнинг фейсбукдаги саҳифасида қолдирилган маьлумотга асосланиб Kun.uz нашри хабар бермоқда.

"Азизлар, қадрдонлар. Менинг дўстим, қадрдоним, юртимизнинг жафокаш бир саньаткори - Ўзбекистон халқ артисти, олий тоифали сухандон Абдумўмин Ўтбосаров 56 ёшида тўсатдан оламдан ўтди. Яқинларига чиройли сабр сўрайлик, биладиганларимиз эса унинг ҳаққига икки калима Қуръон тиловат бахшида қилайлик... Оллоҳ, ўзинг раҳматингга ол!..", дея ёзилади манбада.

Қайд этиш керакки, у 31 декабрь оқшомида президентнинг Янги йил табригини ўқиб эшиттирганди.

Маълумот учун, Ўтбосаров Абдумўмин Абдумажитович 1960 йилнинг 24 апрелида туғилганди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, олий тоифали диктор Абдумўмин Ўтбосаров Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканали диктори сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Президентнинг Ўзбекистон халқига йўллаган Янги йил табригини ўқиб эшиттириш унинг хизмат фаолиятидаги энг сўнгги иш бўлиб қолди.

Zamin.uz таҳририяти маҳрумнинг яқинларига чин дилдан таъзия билдиради.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru