Россияда хакерлар тижорий банк ҳисобидан қарийб 100 млн рубль пул ечиб олишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россияда хакерлар тижорий банк ҳисобидан қарийб 100 млн рубль пул ечиб олишди

Россияда хакерлар тижорий банк ҳисобидан қарийб 100 млн рубль пул ечиб олишди

Россияда 31 декабрь куни номаълум шахслар номи сир тутилаётган тижорий банклардан бири серверини бузиб киришган ва ҳисобдан 95 миллион рубль миқдоридаги маблағни ўғирлашган. Бу ҳақда 3 январь куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига асосланган ҳолда Интерфакс агентлиги хабар берган.

Манбанинг айтишича, бу ҳодиса жума куни соат 07:00дан 09:00гача бўлган вақт оралиғида содир бўлган. Жиноятчилар ўғирланган пулларни турли банклардаги жисмоний ва юридик шахслар номига очилган 690та ҳисобга ўтказишган. 1 январь куни бу ҳодиса бўйича жиноий иш очилган.

Шунингдек, 1 январга ўтар кечаси Москвадаги банклардан бирига талончилик ҳужуми уюштирилган. 1 январь кунининг илк соатида шаҳардаги банклардан бирига бостириб кириб, нақд пулларни ўғирлашган. Бу ҳужум келтирган зарар миқдори 12 млн рублни ташкил этган, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru