Зангиота туманида амнистия актига мувофиқ ўн нафардан зиёд маҳбус озодликка чиқарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Зангиота туманида амнистия актига мувофиқ ўн нафардан зиёд маҳбус озодликка чиқарилди

Зангиота туманида амнистия актига мувофиқ ўн нафардан зиёд маҳбус озодликка чиқарилди

2015 йил 3 декабрда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарор қабул қилинган эди.

Қарор моҳиятида халқимизга хос кечиримлилик, бағрикенглик, инсонпарварлик тамойиллари муҳим ўрин тутган бўлиб, унда биринчи навбатда аёллар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет эл фуқаролари, ногиронларни жазодан озод қилиш назарда тутилган.

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган жазони ижро этиш муассасасида қарор ижросини таъминлашга оид бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида ўн нафардан зиёд маҳбус амнистия актига мувофиқ озодликка чиқарилди, деб хабар беради Uz24.uz нашри.

Қарор ижросини таъминлаш жараёнида жазони ўташ жойларидан озодликка чиқарилганларнинг ижтимоий-маиший таъминоти ва уларни ишга жойлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жойлардаги ҳокимликлар ҳузуридаги махсус комиссиялар, ижтимоий кўникма марказлари томонидан уларга ижтимоий-маиший, моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru