Ўзбекистонда нотариуслар мижозларни олдиндан рўйхатга олинган тартибда ва навбат билан қабул қилишади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-01-2015 | 11:10 ZAMIN.UZ / Жамият / 09 Январ 2015 года
2 790

Ўзбекистонда нотариуслар мижозларни олдиндан рўйхатга олинган тартибда ва навбат билан қабул қилишади

Ўзбекистонда нотариуслар мижозларни олдиндан рўйхатга олинган тартибда ва навбат билан қабул қилишади

Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар нотариус билан ўзларига қулай ва олдиндан келишилган вақтда учрашишни телефон, ёзма ёки электрон шаклда (шу жумладан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали) белгилаш ҳуқуқига эга бўлдилар. Бу ҳақда “gazeta.uz”га асосланиб “Kun.uz” хабар бермоқда.

Тегишли меъёрлар Адлия вазирининг 2014 йил 30 декабрдаги буйруғи билан тасдиқланган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини давлат нотариал идораларида навбати билан рўйхатга олиш тартиби ҳақидаги” қоидада назарда тутилган. Буйруқда бу янгилик олдига нотариал идораларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда жисмоний ва юридик шахслар учун қўшимча қулайлик яратиш вазифаси қўйилганлиги таъкидлаб ўтилган.

Norma.uz`нинг таъкидлашича, эндиликда нотариал идоралар барча мурожаатларни “Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳақидаги мурожаатларни навбати билан қайд этиш журналида” қайд этишлари ва уларни мавжуд нотариуслар орасида тенг тақсимлашлари лозим.

Нотариал идораларнинг иш кунлари ва ишлаш вақти шанба ва якшанба кунларини ҳам ҳисобга олган ҳолда ҳудудий адлия идоралари томонидан белгиланади (нотариал хизмат Қорақалпоғистон ва вилоят таркибидаги бўлган туманларда фақат битта нотариус томонидан амалга оширилаётган ҳолатлар бундан мустасно).

Журнал мурожаатларни рўйхатга олувчи ва мурожаат этувчига қулай бўлган кун ва вақтга ташрифни белгиловчи нотариус ёрдамчиси томонидан юритилади (мурожаат этувчи истаги билан у рўйхатга олинганлик ҳақида хабар олиши мумкин. Янги қоидага кўра, мижоз нотариус томонидан мурожаат келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кеч бўлмаган вақтда қабул қилиниши лозим).

Агар мижоз белгиланган вақтда нотариус ҳузурига келмаса, унинг ташрифи умумий тартибда ёки бошқа вақтга кўчирилиши билан амалга оширилади. Белгиланган вақтни бошқа одамга бериш тақиқланади.

Агар ташриф чоғида нотариус томонидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишга тўсқинлик қилувчи камчиликлар аниқланса, уларни зудлик билан бартараф этиш бўйича чоралар кўрилади. Буни амалга оширишнинг иложи бўлмаганида, мурожаат этган шахсга камчиликларни бартараф этиш учун етарли вақт ажратилади. Мижоз бу камчиликларни тўлдирганидан сўнг, нотариус томонидан навбатсиз тартибда қабул қилинади.

Фото: belogorodka.info

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru