“Омад кулганда” лотереяси ютуқларининг топширилиш тартиби маълум қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Омад кулганда” лотереяси ютуқларининг топширилиш тартиби маълум қилинди

“Омад кулганда” лотереяси ютуқларининг топширилиш тартиби маълум қилинди

2015 йилнинг 10 февраль кунида Хива шаҳрида бўлиб ўтган Давлат – тижорат Халқ банкининг “Омад кулганда” тиражли, пул–буюм ютуқли лотереясининг ютуқлари ўз эгаларига қай тартибда топширилиши бўйича хабар берилди.

Ютуқлар тиражининг расмий жадвали “Халқ сўзи” рўзномасининг жорий йил 13 февраль кунидаги сонида чоп этилган. Шунингдек, ютуқлар тиражи расмий жадвали Халқ банкининг расмий сайтида ҳам жойлаштирилади.

“Сиз ўз лотерея билетларингизни мазкур икки манба орқали текшириб олишингиз мумкин бўлади”, дейилади хb.uz сайтида.

Миқдори 500 000 (беш юз минг) сўмгача бўлган пул ютуқлари банкнинг исталган филиалида, 500 000 (беш юз минг) сўм ва ундан ортиқ миқдордаги пул ютуқлари эса банк марказий аппаратининг “Лотереяларни экспертизадан ўтказиш бўлими”да экспертизадан ўтказилгандан сўнг, лотерея билети экпертизага топширилган филиалда тўлаб берилади.

Автомобиль ютуғи чиққан лотерея билетлари бўйича ютуқлар, ютуқ эгаларининг турар жойи бўйича жойлашган Халқ банки филиалида (қулайлик учун) экспертизага қабул қилинади ва лотерея билети экспертизадан ўтказилгандан сўнг, Халқ банкининг Тошкент шаҳар, Амур Темур шоҳ кўчаси, 3–уй манзилида жойлашган Бош амалиётлар бошқармасида эгаларига топширилади.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Ўқишни тавсия қиламиз
Рейтинг@Mail.ru