20:09 / 17.02.2015
6 719

Хакерлар февраль ойи давомида 500та йирик ташкилотга ҳужум қилишган

Хакерлар февраль ойи давомида 500та йирик ташкилотга ҳужум қилишган

“Equation Group” гуруҳи хакерлари 500 та ташкилотга, шу жумладан, давлат муассасалари ва ҳарбий муассасаларга ҳужум уюштиришди, деб «Лаборатория Касперского» маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда “РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

Хакерлар қайси давлатларга неча марта ҳужум қилгани маълум қилинмаган, бироқ бу ҳужумларга учраган ташкилотларнинг кўпчилиги Россия ва Эронда жойлашгани айтилган.

«Лаборатория Касперского»да таъкидланишича, Россияда хакерлик ҳужумидан жабр кўрган ташкилотлар орасида давлат муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, энергетика объектлари ва инфратузилмалари, ҳарбий муассасалар, аэрокоинот соҳаси корхоналари, телекоммуникация ва тиббиёт муассасалари ҳамда университетлар бор.

Ўтган якшанбада хакерлар Россия ҳудудида жойлашган банклардаги ҳисоб рақамларидан 300 млн долларга яқин пул ўғирлаганлари маълум бўлган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хакерлар февраль ойи давомида 500та йирик ташкилотга ҳужум қилишган