Ўзбекистонлик таэквондочи Жасур Бойқўзиев дунё рейтингида 1-ўринга чиқиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонлик таэквондочи Жасур Бойқўзиев дунё рейтингида 1-ўринга чиқиб олди

Ўзбекистонлик таэквондочи Жасур Бойқўзиев дунё рейтингида 1-ўринга чиқиб олди

Таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Жасур Бойқўзиев Рио Олимпиадаси йўлидаги дунё рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олди, деб хабар бермоқда «Olamsport». Бойқўзиевнинг 2016 йилги Рио Олимпиадасига бориши деярли ойдинлашди.

Эслатиб ўтамиз, Жасур Бойқўзиев ўтган ҳафта Анталия шаҳрида ўтказилган Туркия Очиқ чемпионатида олтин медални қўлга киритган эди. Ушбу мусобақада 2016 йилги Олимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари ҳам ўйналганди.

Бойқўзиев ҳал қилувчи финал беллашувида британиялик Массоп-Муҳаммад Луталони мағлубиятга учратганди. Ярим финалда озарбайжонлик Радик Исаевдан устун келган бўлса, чорак финалда италиялик рақиби Карло Молфетта таслим этилган эди.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru