14:03 / 21.02.2015
5 338

Аллегри: "Ҳар ўйинда 3:0 ҳисобида ютиб бўлмайди"

Аллегри: "Ҳар ўйинда 3:0 ҳисобида ютиб бўлмайди"

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионатининг 24-турида "Аталанта" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) фикрларини билдирди.

"Ўйин бошланиши оддий кечмади. Рақиб ҳимояда яхши ўйнади ва бизнинг ҳимоямиздаги бўш ҳудудлардан яхши фойдалана олди. Натижада бир неча қарши ҳужумларни ўтказиб юбордик. Аммо биз чидадик ва "Аталанта" дарвозаси олдида вазятлар яратдик.

Ҳар ўйинда 3:0 ҳисобида ютиб бўлмайди. Бугун биринчи бўлиб гол ўтказиб юборганимизга қарамай, ғалаба қозондик.

Ҳозир яхши формадамиз, "Боруссия" эса кучаймоқда. Бизни чемпионлар лигасида иккита қизиқ учрашув кутиб турибди. Тўқнашув натижаси охирги дақиқаларда ҳал қилинади", - дейди Аллегри.

Манба: www.std.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аллегри: "Ҳар ўйинда 3:0 ҳисобида ютиб бўлмайди"