Ўзбекистонлик Камола Умарова Чимкентдаги теннис турнирининг чорак финалига чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-04-2016 | 10:54 ZAMIN.UZ / Спорт / 21 Апрел 2016 года
647

Ўзбекистонлик Камола Умарова Чимкентдаги теннис турнирининг чорак финалига чиқди

Ўзбекистонлик Камола Умарова Чимкентдаги теннис турнирининг чорак финалига чиқди

Ўзбекистонлик Камола Умарова Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказилаётган, мукофот жамғармаси 10 минг доллардан иборат Shymkent Open теннис турнирнинг чорак финалига йўлланма олди, деб хабар беради "Daryo" нашри.

Мусобақанинг асосий турига имтиёзли йўлланма асосида қўйилган Умарова аввалига россиялик Полина Новиковани 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Иккинчи даврада эса ўзбекистонлик теннисчи турнирнинг 8-ракеткаси, россиялик Даря Лодиковадан ҳам 6:4, 6:2 ҳисобида устун келди. Бугун, 21-апрел куни Камола Умарова чорак финал баҳсида турнирнинг биринчи рақамли теннисчиси, қозоғистонлик Камила Керимбаевага қарши кортга чиқади.

Керимбаева биринчи даврада қозоғистонлик Арина Талуенкони 6:1, 6:2, иккинчи даврада ўзбекистонлик Албина Хабибулинани 6:0, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Қайд этиш жоиз, ушбу турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Лайло Баҳодирова ва Арина Фолс биринчи даврада, Сарвиноз Саидхўжаева ҳамда Полина Меренкова эса иккинчи даврада мағлубиятга учраб, ўз иштирокини якунлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Ўқишни тавсия қиламиз

Рейтинг@Mail.ru