Суарес — Ла Лиганинг қаторасига икки ўйинида покер қайд қилган илк футболчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-04-2016 | 12:50 ZAMIN.UZ / Спорт / 24 Апрел 2016 года
333

Суарес — Ла Лиганинг қаторасига икки ўйинида покер қайд қилган илк футболчи

Суарес — Ла Лиганинг қаторасига икки ўйинида покер қайд қилган илк футболчи

“Барселона” жамоаси форварди Луис Суарес “Спортинг” Хихонга қарши (6:0) Испания чемпионатининг 35-турида тўртта гол урди. Бу ҳақда "Stadion.uz" хабар берди.

Шу тариқа, уругвайлик футболчининг ушбу мавсумда каталонияликлар сафида барча турнирларда киритилган голлари сони 53 тага етди. Шу орқали Суарес Ла Лига тарихида қаторасига иккита ўйинда покер қайд қилган илк футболчига айланди.

Испания чемпионати доирасида Суареснинг голлари сони 34 тага етди. Тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринда бораётган “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобида 31 та гол мавжуд.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru