Луис Суарес: Бундай самарадорлик ўзимни ҳам ҳайрон қолдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-04-2016 | 17:25 ZAMIN.UZ / Спорт / 24 Апрел 2016 года
450

Луис Суарес: Бундай самарадорлик ўзимни ҳам ҳайрон қолдирди

Луис Суарес: Бундай самарадорлик ўзимни ҳам ҳайрон қолдирди

"Барселона" клуби ҳужумчиси Луис Суарес Хихоннинг "Спортинг" (6:0) жамоасига қарши кечган Испания чемпионатининг 35-тур учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар берди.

– Сўнгги икки учрашувда бунча кўп голлар сони ўзимни ҳам ҳайрон қолдирди.Жамоага ёрдамим тегаётганидан хурсандман.

Ўз олдимга мавсумда 50та гол киритиш мақсадини қўймаган эдим. Энг муҳими – Испания чемпионатида ғалаба қозониш.

Очиғини айтганда ўйин биз учун кўнгилдагидек ўтмади. Тўпни бир-биримизга ошириш тезлиги ҳам юқори бўлмади.

Танаффусда буларни йўққа чиқариш ҳақида ўйладик, чунки энг яхши ўйинимизни намойиш эта олмаётгандик. Месси? У жамоани назорат остида ушлайди.

У яхши формада бўлса, "Барселона" ажойиб ўйнайди. Биз хатолардан тўғри ҳулоса чиқардик ва барчаси ҳамон ўз қўлимизда, – дейди Суарес.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru