Англия Кубоги. Финал «Манчестер Юнайтед» ва «Кристал Пэлас» жамоалари ўртасида ўтказилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-04-2016 | 09:36 ZAMIN.UZ / Спорт / 25 Апрел 2016 года
759

Англия Кубоги. Финал «Манчестер Юнайтед» ва «Кристал Пэлас» жамоалари ўртасида ўтказилади

Англия Кубоги. Финал «Манчестер Юнайтед» ва «Кристал Пэлас» жамоалари ўртасида ўтказилади

24 апрель куни Англия Кубоги ярим финалининг иккинчи жуфтлигида «Кристал Пэлас» ва «Уотфорд» жамоалари ўртасида учрашув ўтказилди, деб ёзмоқда "KUN" нашри. Унда Алан Пардью шогирдлари Янник Боласье ва Коннор Уикҳэм томонидан урилган голлар эвазига ғалаба қозонди.

«Кристал Пэлас» ярим финалга қадар «Ридинг», «Тоттенҳэм», «Сток Сити», «Саутҳемптон» каби клублар тўсиғидан ўтиб келганди. «Уотфорд» эса чорак финалда турнир тарихида энг кўп марта (19 марта) финалга чиққан «Арсенал»ни икки ўйин натижасига кўра турнирда чиқариб юборди. «Арсенал» 19 финалнинг 12тасида муваффақият қозонган. Жамоа охирги 2 мавсумда ушбу турнир ғолиби бўлганди.

Энди жамоа бир кун олдин «Эвертон»нинг енгиб финалга чиққан «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳс ўтказади.

«Манчестер Юнайтед» ҳам бу мавсумда ўз тарихида 19-бор Англия Кубогининг финалида тўп суради ва бу борада «Арсенал»га етиб олади. «Манчестер Юнайтед» ҳозирча 11 марта Англия Кубоги соҳибига айланган.

Ўз тарихида 135-марта бўлиб ўтаётган Англия Кубоги финали 21 майга белгиланган. Финал баҳси анъанага кўра Лондондаги «Уэмбли» ўйингоҳида ўтказилади.

Англия кубоги, Ярим финал
24 апрель, шанба
«Кристал Пэлас» — «Уотфорд» 2:1
Голлар: Янник Боласье, 6 (1:0). Трой Дини, 55 (1:1). Коннор Уикҳэм, 61 (2:1).
Кристал Пэлас – Хеннесси, Дэнн, Суаре, Уорд, Дилэйни, Кабай, Единак, Панчон (Сако, 81), Заа, Боласье (Макартур, 74), Уикхэм (Адебайор, 86).
Уотфорд – Пантилимон, Бритос, Кэткарт, Ньом (Анья, 82), Абди (Гедиура, 55), Аке, Уотсон, Капу (Суарес, 32), Хурадо, Игало, Дини.
Огоҳлантиришлар: Хурадо (38), Дэнн (54), Суарес (79), Дини (90).

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru