Англияда футбол майдонларнинг сунъий қопламаси саратон келтириб чиқариши мумкинлиги маълум қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-04-2016 | 09:41 ZAMIN.UZ / Спорт / 25 Апрел 2016 года
718

Англияда футбол майдонларнинг сунъий қопламаси саратон келтириб чиқариши мумкинлиги маълум қилинди

Англияда футбол майдонларнинг сунъий қопламаси саратон келтириб чиқариши мумкинлиги маълум қилинди

Англиядаги футбол майдонларининг сунъий қопламаси саратон касалликлари келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда RT телеканалига асосланиб "Kun.uz" хабар бермоқда.

Мураббийларнинг айтишича, қайта ишланган автомобиль покришкаларидан тайёрланувчи майдонни қопловчи резина бўлаклар жуда ҳам заҳарлидир. Майдон бу бўлаклар билан тўп майдон сиртидан сакраши учун қопланади.

Кўплаб мураббийлар бундан хабардорлар ва ушбу муаммога жамоатчилик, Англия футбол уюшмаси ва Британия ҳукуматининг эътиборини қаратишга уринмоқдалар. Бироқ расмийлар қоплама хавфсиз эканлигини таъкидламоқдалар.

Вашингтон университети футбол мураббийи Эми Гриффин бундай майдонларда ўйновчи ёш футболчиларда бир йилнинг ўзида саратон аниқланганини маълум қилди.

"Балки гап майдон қопламаларидадир? Мен резина гранулалар нимадан тайёрланишини аниқлашга қарор қилдим ва мен учратган биринчи мақоладаёқ унда канцерогенлар борлиги айтилганини кўрдим", деб айтмоқда мураббий.

Аёл мураббий саратон билан касалланган америкалик футболчилар рўйхатини тузиб чиқди: ундан 220 дан кўпроқ спортчи жой олди. Бу спортчиларнинг барчаси сунъий майдонларда ўйнаган: улардан 166 нафари футболчилар, 102 нафари дарвозабонлар бўлган.

18 ёшли Магуайр пофессионал дарвозабон бўлишни орзу қилган. У бунинг учун жуда кўп меҳнат қилди ва уни "Лидс"га олишди. Бироқ ҳозирда у саратон касалига чалинган.

Резина қоплама таркибини ўрганган олимлар ҳукуматни тадқиқот натижаларига эътибор қаратишга чақиришмоқда.

"Резина бўлакларда ҳақиқатан ҳам саратонни келтириб чиқариши мумкин бўлган кўплаб химикатларни топиш мумкин. Бироқ бу элементлар организмга қандай тушишини аниқлашнинг ҳозирча имкон йўқ", деб айтди олимлардан бири.

Англия жорий йилда сунъий қопламали янги футбол майдонларини қуриш учун 230 млн фунт стерлинг ажратди. Британиянинг регби иттифоқида янги 100 та майдон учун 50 млн фунт стерлинг сарфланди. Бу қопламаларни ишлаб чиқарувчи компаниялар уларнинг маҳсулоти саратон келтириб чиқариши ҳақидаги ахборотни инкор қилмоқдалар.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru