17:04 / 22.02.2015
8 355

Ўзбекистон ёш футболчилари ЖЧ-2015 арафасида Португалия ва Уругвайга қарши ўйнашади

Ўзбекистон ёш футболчилари ЖЧ-2015 арафасида Португалия ва Уругвайга қарши ўйнашади

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар (U-20) терма жамоаси март ойида иккита халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, бош мураббий Равшан Ҳайдаров қўл остидаги терма жамоа 25-30 март кунлари Португалияда йиғин ўтказади.

Йиғин доирасида ўзбекистонлик футболчилар 27 март куни Португалия ёшлар (U-20), 29 март куни эса Уругвай ёшлар (U-20) терма жамоасига қарши тўп суришади.

Маълумот учун, Португалия ёшлар терма жамоаси ўз ёш тоифасида Европа вице-чемпиони, Уругвай эса амалдаги жаҳон вице-чемпиони ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 30 майдан старт оладиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ЖЧ-2015нинг Германия, Фижи ва Гондурас терма жамоалари билан бирга “F” гуруҳидан ўрин олган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон ёш футболчилари ЖЧ-2015 арафасида Португалия ва Уругвайга қарши ўйнашади