«Лестер» 1 май куниёқ Англия чемпиони бўлиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-04-2016 | 14:37 ZAMIN.UZ / Спорт / 26 Апрел 2016 года
428

«Лестер» 1 май куниёқ Англия чемпиони бўлиши мумкин

«Лестер» 1 май куниёқ Англия чемпиони бўлиши мумкин

«Лестер» жамоаси АПЛнинг 2015/16 йилги мавсуми турнир жадвалида 1 май куни ўтказиладиган 36-тур учрашувларидан кейиноқ биринчи ўринни нақ қилиб, муддатидан олдин мавсум чемпионлигини нишонлаши мумкин. Шу куни жамоа «Манчестер Юнайтед» майдонига сафар қилади ва бу ўйиндаги 3 очко «Лестер»нинг чемпион бўлишини таъминлайди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

35-турда «Арсенал» «Сандерленд»га қарши ўйинда очко йўқотди ва чемпионлик пойгасидан чиқди. Айни вақтда «тулкилар»ни биргина «Тоттенҳэм» таъқиб қилмоқда, лекин бу жамоа ҳам 35-турда «Вест Бромвич»ни енга олмади ва ўз имкониятларини камайтириб юборди. Эндиликда жамоа пешқадамдан 7 очко ортда қолмоқда.

Қолган 3 турда «Лестер» «МЮ», «Эвертон» ва «Челси» жамоларига қарши ўйинлар ўтказади. «Тоттенҳэм»нинг рақиблари эса «Челси», «Саутҳемптон» ва «Ньюкасл».

Қайд этиш керакки, «Тоттенҳэм»нинг ашаддий рақиблари «Челси» футболчилари ҳамда мухлислари бу жамоанинг чемпион бўлишини умуман истамаяпти. Аввалига Фабрегас, кейинроқ Эден Азар шу ҳақда айтиб ўтишган.

Эслатиб ўтамиз, «Лестер» ўтган мавсумда 21 март кунигача, 30-тургача чемпионшипга тушиб кетиш ҳудудида эди. Кейинги 9 турда эса 7 ғалаба, 1 дуранг ҳамда 1 мағлубият қайд этилиб, жамоа АПЛни 14-ўринда, чемпион «Челси»дан 46 очко ортда қолган ҳолда якунлаганди. Бу мавсумда эса жамоа фақат 3та мағлубият қайд этди (2 марта «Арсенал»дан, 1 марта «Ливерпуль»дан).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru