Неймар «Барселона»да қолишга қатъий қарор қилди ва бошқа таклифларни кўриб чиқмайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-04-2016 | 15:44 ZAMIN.UZ / Спорт / 26 Апрел 2016 года
409

Неймар «Барселона»да қолишга қатъий қарор қилди ва бошқа таклифларни кўриб чиқмайди

Неймар «Барселона»да қолишга қатъий қарор қилди ва бошқа таклифларни кўриб чиқмайди

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Неймар каталонияликлар сафини жорий мавсум якунида тарк этмасликка қарор қилди. Бу ҳақида "Uff.uz" хабар бермоқда.

Бразилиялик футболчи унинг амалга ошиши мумкин бўлган трансфери ҳақидаги миш-мишларга чек қўйиш мақсадида агенти, яъни отасидан бошқа клублардан келидаган таклифларни кўриб чиқмасликни сўради.

24 ёшли футболчи “Барселона” сафида ўзини бахтиёр ҳис қилмоқда ва бошқа клубга ўтиш ҳақида ўйламаяпти.

Манбанинг маълум қилишича, Неймар ва клуб ўртасида шартномани янгилаш борасида келишувга эришилган. Бироқ, бу ҳақида мавсум якунига қадар ҳеч қандай расмий баёнот берилмайди.

Аввалроқ, Неймарнинг сўнгги ўйинларидан норози бўлаётган каталонияликлар раҳбарияти уни сотиш ҳақида ўйлашни бошлаганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru