«Вест Бромвич» бош мураббийи: Шунчаки, «Лестер» чемпион бўлишини хоҳлайман » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-04-2016 | 15:49 ZAMIN.UZ / Спорт / 26 Апрел 2016 года
451

«Вест Бромвич» бош мураббийи: Шунчаки, «Лестер» чемпион бўлишини хоҳлайман

«Вест Бромвич» бош мураббийи: Шунчаки, «Лестер» чемпион бўлишини хоҳлайман

“Вест Бромвич” жамоаси бош мураббийи Тони Пьюлис “Тоттенхэм”га қарши (1:1) Англия чемпионати 35-туридан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар бермоқда.

“Биринчи бўлимда биттадан кўпроқ гол ўтказмаганимиз яхши бўлди. “Тоттенхэм”да шаклланган жамоа учун барча нарса бор: ёш таркиб, юқори маҳорат. Таннафус пайтида футболчиларимдан бироз агрессив бўлиб ўйнашни сўраган эдим. Чунки биринчи бўлимда рақибнинг ҳужумларига умуман жавоб қайтара олмадик.

Шунчаки, “Лестер” чемпион бўлишини хоҳлайман. “Тоттенхэм”ни ҳурмат қиламан, аммо бу ҳақиқий эртак, ажойиб тарихга айланади. Бу эртак бошқа бир мамлакатда бўлиши мумкин эмасди”, – дейди “Вест Бромвич” устози.

“Лестер” Англия чемпионати якунланишига 3 тур қолганида 76 очко билан биринчи ўринда бормоқда. “Тоттенхэм” 69 очко билан иккинчи поғонани сақлаб турибди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru