Актёр Том Хэнкс мавсум бошида “Лестер сити”нинг чемпион бўлиши учун пул тикканини айтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-04-2016 | 16:10 ZAMIN.UZ / Спорт / 26 Апрел 2016 года
554

Актёр Том Хэнкс мавсум бошида “Лестер сити”нинг чемпион бўлиши учун пул тикканини айтди

Актёр Том Хэнкс мавсум бошида “Лестер сити”нинг чемпион бўлиши учун пул тикканини айтди

АҚШлик машҳур актёр Том Хэнкс 2015/16 йилги футбол бўйича Англия чемпионати бошланишидан олдин “Лестер сити”нинг лигада ғалаба қозониши учун 100 фунт стерлинг (144 АҚШ доллари) миқдорида пул тиккан. Бу ҳақда “Qalampir” нашри хабар бермоқда.

“Биласизми, мавсум бошида нима қилдим? Лестерга 100 фунт стерлинг тикдим. Ишонмайсизми? Бу ҳақиқат ва мен тўғри йўл тутганман”, дейди актёр.

Мавсум бошига қадар британиялик букмекерлар Клаудио Раньери жамоасининг ғалабаси ўртача коэффициентда 1 га 5000 таклиф қилганлар. Бу шуни англатадики, “тулкилар” чемпион бўлса, Хэнкс 500 минг фунт стерлинг (728 минг АҚШ доллари) ютади.

Англия Премьер лигасининг тугашига уч тур қолганда “Лестер” ўзининг энг яқин тақибчиси “Тоттенхем”дан етти очко олдинда турибди. Клаудио Раньери шогирдларининг чемпион бўлиши учун қолган учта ўйиндан (“Манчестер Юнайтед”, “Эвертон” ва “Челси” жамоалари билан) бирида ғалаба қозонсалар, кифоя.

Маълумот ўрнида, Том Хэнкс “Филадельфия” ва “Форрест Гамп” фильмларидаги роли учун “Оскар” мукофотига сазовор бўлган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru