Алонсонинг аварияси сабаб Барселонадаги “Формула-1” синов пойгаларининг тонгги қисми тўхтатилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Алонсонинг аварияси сабаб Барселонадаги “Формула-1” синов пойгаларининг тонгги қисми тўхтатилди

Алонсонинг аварияси сабаб Барселонадаги “Формула-1” синов пойгаларининг тонгги қисми тўхтатилди

“Формула-1” пойгалари бўйича собиқ жаҳон чемпиони Фернандо Алонсо Барселонадаги синов юришлари вақтида аварияга учради, дея хабар бермоқда Autosport.

“Макларен” жамоасининг испаниялик пойгачиси трасса очилганидан икки соат ўтиб рулга ўтирган, 20 айлана юриш қилганидан сўнг ёнтўсиққа бориб урилган.

Авария рўй берган жойга зудлик билан шифокорлар етиб боришган, Алонсони шифохонага юборишган, автодромда эса “пойгачи ўзини яхши ҳис қилаётгани” ҳақида эълон қилишган.

Алонсо тонгги синов юришлари вақтида энг яхши бешинчи натижани кўрсатган, энг яхши натижани эса унинг ватандоши, “Торо Россо” жамоаси вакили Карлос Сайнс қайд этган. Авариядан сўнг синов пойгалари тўхтатилган.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru