“Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувида ишламоқчи бўлган ОАВ вакиллари диққатига! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-04-2016 | 14:32 ZAMIN.UZ / Спорт / 27 Апрел 2016 года
538

“Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувида ишламоқчи бўлган ОАВ вакиллари диққатига!

“Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувида ишламоқчи бўлган ОАВ вакиллари диққатига!

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби 29 апрель куни олий лига 7-тури доирасида амалдаги чемпион “Пахтакор” жамоасини қабул қилади. Бу ҳақда клуб расмий сайтида эълон қилинган.

Учрашув “Бунёдкор” стадионида соат 19:00да бошланади.

Ушбу учрашувни бевосита стадиондан ёритиб боришни истаган ОАВ вакиллари “Бунёдкор” матбуот хизматининг – media@fcbunyodkor.com электрон манзилига хабар қилишларини сўралади. Журналистларни рўйхатга олиш 29 апрель куни соат 12:00га қадар давом этади.

“Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувига фақатгина “Бунёдкор” матбуот хизматига хабар юборган ва ЎзПФЛ аккредитациясига эга бўлган ОАВ вакиллари рўйхат асосида киритилади.

Қўшимча маълумотларни “Бунёдкор” матбуот хизматидан олишингиз мумкин.

Телефон: +998 71 230 40 59

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru