«Барселона» Бускетс учун «ПСЖ»дан 200 миллион евро сўради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-04-2016 | 13:44 ZAMIN.UZ / Спорт / 29 Апрел 2016 года
339

«Барселона» Бускетс учун «ПСЖ»дан 200 миллион евро сўради

«Барселона» Бускетс учун «ПСЖ»дан 200 миллион евро сўради

Франциянинг «ПСЖ» клуби Каталониянинг «Барселона» жамоаси яримҳимоячиси Серхио Бускетсни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

El Mundo Deportivo нашри берган маълумотга кўра, парижликлар 27 ёшли испаниялик футболчи учун 100 миллион евро беришга тайёр бўлиб туришибди. Каталония клуби эса футболчи учун 175 миллион а қўшимча қиймат солиғини ҳам тўлашларини сўрамоқда. ҚҚС билан қўшиб ҳисоблаганда бу трансфер француз клубига 200 миллион еврога тушиши мумкин.

«Барселона» июль ойида Бускетс билан шартномани яхшиланган кўринишда ўзгартиришни мақсад қилган. Бироқ томонлар ҳозирча якуний қарорга келишмаган.

«ПСЖ» Бускетсни дунёнинг қиммат футболчисига айлантирмоқчи экани, унга 16 млн евро йиллик маош тўлашга таёрлиги ҳақида хабар берилганди, деб [url=http://]хабар берилади [/url]"Кун" нашрида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru