“Насаф” Бирлашган Араб Амирлигига жўнаб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-05-2016 | 13:48 ZAMIN.UZ / Спорт / 01 Май 2016 года
463

“Насаф” Бирлашган Араб Амирлигига жўнаб кетди

“Насаф” Бирлашган Араб Амирлигига жўнаб кетди

Жамоамиз Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги 6-тур учрашувини Бирлашган Араб Амирлигининг Ал-Айн шаҳри “Ал-Айн” жамосига қарши ўтказишидан хабарингиз бор, деб хабар берилади "Насаф" ФК сайтида.

Бугун эрталаб “Насаф” профессионал футбол клуби расмий делегацияси ва жамоа мураббийлари ҳамда футболчилари Тошкентдан БААнинг Шаржа шаҳрига йўл олишди.

Жамоамиз делегацияси уч соатдан кўпроқ парвоздан сўнг Шаржа шаҳрига етиб боришади ва у ердан Ал-Айн шаҳрига қараб йўл олишади. Ал-Айн шаҳридаги ўзлари учун ажратилган “Hili Rayhaan by Rotana Hotel” меҳмонхонасига бориб жойлашишади.

Жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев “Ал-Айн” жамоасига қарши учрашувга 25 нафар футболчини олиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Айн” – “Насаф” учрашуви 3 май сешанба куни бизнинг вақт билан соат 21:30да бошланади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru