«Ростов» аутсайдерга мағлуб бўлиб, Россия чемпионатидаги етакчиликни бой берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-05-2016 | 23:22 ZAMIN.UZ / Спорт / 01 Май 2016 года
323

«Ростов» аутсайдерга мағлуб бўлиб, Россия чемпионатидаги етакчиликни бой берди

 «Ростов» аутсайдерга мағлуб бўлиб, Россия чемпионатидаги етакчиликни бой берди

Россия премьер-лигасининг 26-турида «Ростов» Саранскка сафар қилди ва маҳаллий жамоа, айни вақтда турнир жадвалининг энг қуйи ўрнида жойлашган «Мордовия»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу Курбан Бердиевнинг жамоаси учун 2016 йилдаги илк мағлубият бўлди, дейилади "Кун" нашрида.

Майдон эгалари ўйиннинг 56-дақиқасидаёқ ҳисобни очишди: Сергей Самодин Сослан Жанаевни доғда қолдирди, бу дарвозабон охирги марта ўтган йилнинг 30 ноябрида гол ўтказганди. Ўйиннинг 67-дақиқасида меҳмонларнинг захирадан тушган футболчиси, эронлик ёш ҳужумчи Сердар Азмун ҳисобни тенглаштирди. Лекин ўйин якунига 5 дақиқа қолганида ўйин ҳаками меҳмонлар дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгилади ва уни Далибор Стеванович аниқ амалга ошириб, жамоасига ғалаба келтирди.

«Ростов» мағлубиятдан кейин РФПЛ турнир жадвалида биринчи ўринга қайта олмади. Бир кун олдин ўз учрашувини ўтказиб, ғалаба қозонган ЦСКА энди 2 очколик фарқ билан биринчи ўринда жойлашган. Ўтган турда «Ростов»дан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган «Зенит» донликлар жамоасидан 2 очкога ортда қолмоқда. «Мордовия» эса бу ғалабадан кейин охирги ўринни тарк этиб, 14-ўринга,«Кубань» ва «Анжи»дан юқорига жойлашган.

Россия - Премьер-Лига. 26-тур
Мордовия (Саранск) – Ростов (Ростов-Дон) – 2:1
Голлар: Самодин, 56 (1:0); Азмун, 67 (1:1); Стеванович, 86 (2:1, пен).
Огоҳлантиришлар: Стеванович, 38; Ревишвили, 74; Дудиев, 78 – Калачёв, 71; Навас, 84.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru