Роналду "Реал"нинг келажалдаги мураббийи ким бўлиши кераклигини айтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-05-2016 | 19:31 ZAMIN.UZ / Спорт / 02 Май 2016 года
500

Роналду "Реал"нинг келажалдаги мураббийи ким бўлиши кераклигини айтди

Роналду "Реал"нинг келажалдаги мураббийи ким бўлиши кераклигини айтди

“Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Манчестер Сити”га қарши ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, португалиялик футболчи “Қироллик клуби”ни келажакда қайси мураббий бошқариши кераклигини айтди, дейилади "Даракчи" нашрида.

“Зидан футболчи бўлганида унинг ўйинларидан ҳайратланар эдим. Энди эса унинг мураббийлиги мени ҳайратга солади. Уни келгусида ҳам “Реал” устози сифатида кўришни истайман, – деди Роналду.

31 ёшли футболчи бўлажак ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

“Манчестер Сити”га қарши ўйин осон кечмаслигини биламиз. Жамоа ПСЖ тўсиғидан ўтди, демак улар кучли. Бор кучимизни ишга солган ҳолда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, – дея қўшимча қилди ҳужумчи.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru