Торрес: «Атлетико» футболчилари ЕЧЛ финали учун борини беришга тайёр » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-05-2016 | 22:30 ZAMIN.UZ / Спорт / 03 Май 2016 года
359

Торрес: «Атлетико» футболчилари ЕЧЛ финали учун борини беришга тайёр

Торрес: «Атлетико» футболчилари ЕЧЛ финали учун борини беришга тайёр

“Атлетико” жамоаси ҳужумчиси Фернандо Торрес “Бавария”га қарши ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар бермоқда.

“Бавария” жорий мавсумда биз тўқнаш келган энг кучли рақиб, лекин биз таслим бўлмаймиз. ЕЧЛ финали учун жамоанинг ҳар бир футболчиси борини беришга тайёр. Энг асосийси – биз кучли томонларимизни биламиз ва истаган рақибни мағлубиятга учрата оламиз.

“Атлетико” мавсум давомида деярли ҳар бир ўйинда гол уряпти. “Бавария”га қарши ўйинда ҳам шуни амалга оширишимиз керак”, – дейди Торрес.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” – “Атлетико” учрашуви бугун, 23:45 да бошланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Ўқишни тавсия қиламиз

Рейтинг@Mail.ru