Симеоне: Мюллернинг пенальтидан гол ура олмагани «Атлетико»нинг жон сақлашига ёрдам берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-05-2016 | 10:16 ZAMIN.UZ / Спорт / 04 Май 2016 года
432

Симеоне: Мюллернинг пенальтидан гол ура олмагани «Атлетико»нинг жон сақлашига ёрдам берди

Симеоне: Мюллернинг пенальтидан гол ура олмагани «Атлетико»нинг жон сақлашига ёрдам берди

“Атлетико” жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне “Бавария”га қарши (1:2) ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар бермоқда.

“Ўйин анча ҳиссиётларга бой ўтди. “Бавария” биринчи бўлимда яхши ўйнади. Лекин Мюллернинг пенальтидан гол ура олмагани мусобақада жон сақлашимиўзга ёрдам берди.

Биринчи бўлимдан сўнг ўйинни ўзгартиришга тўғри келди. Биз кучли томонларимизни нмойиш қила бошладик. Торреснинг пенальтидан унумли фойдалана олмагани бизни жароҳатлади. Бахтимизга ҳаммаси худди кинофильмлардек яхши тугади.

“Атлетико”нинг кўрсатаётган ўйинларидан фахрланаман. Дунёдаги энг кучли жамоаларни мағлуб қиляпмиз. Финалда ким билан тўқнаш келишимиздан қатъий назар, ажойиб ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишимиз керак”, – деди аргентиналик мутахассис.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru