Артуро Видаль: «Атлетико» ноҳақ равишда финалга чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-05-2016 | 19:18 ZAMIN.UZ / Спорт / 04 Май 2016 года
493

Артуро Видаль: «Атлетико» ноҳақ равишда финалга чиқди

Артуро Видаль: «Атлетико» ноҳақ равишда финалга чиқди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль “Атлетико”га (2:1) қарши кечган Чемпионлар лигаси ярим финалининг жавоб учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

“Биз икки ўйинда ҳам рақибга қараганда яхшироқ ўйнадик, аммо “Атлетико” ўз вазиятларидан унумли фойдаланди ва финалга чиқди. Умуман олганда, ўйинимиздан қониқдим.

“Атлетико” ўз футболини намойиш этди, биз эса аксинча. Улар шунчаки хатоларимиздан унумли фойдаланиб, гол киритишга муваффақ бўлишди.

Ҳар доим ҳам яхши ўйин намойиш этган жамоа ғалаба қозонмайди. Бугун ҳам шундай бўлди. «Атлетико» ноҳақ равишда финалга чиқди”, — дейди Видаль.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru