«Реал» Бэйлнинг голи эвазига «Манчестер Сити»ни доғда қолдирди ва финалга йўл олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-05-2016 | 10:03 ZAMIN.UZ / Спорт / 05 Май 2016 года
430

«Реал» Бэйлнинг голи эвазига «Манчестер Сити»ни доғда қолдирди ва финалга йўл олди

«Реал» Бэйлнинг голи эвазига «Манчестер Сити»ни доғда қолдирди ва финалга йўл олди

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг ярим финал жавоб учрашувларидан ўрин олган "Реал" Мадрид ҳамда "Манчестер Сити" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар бермоқда.

Унда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда ягона 20-дақиқада Гарет Бэйл томонидан киритилди. Уэльслик футболчи ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, тўпни дарвозанинг юқори қисмига жойлаб қўйди ва ҳисобни очди.

Учрашув кутилганидек, шиддатли ҳужумлар билан бошланди ва бутун ўйин давомида худди шу тезкорлик сақланиб турди. Барибир, майдон эгалари тажриба борасида кичик устунликка эга бўлишди.

"Сити" эса қарши ҳужумга кўпроқ урғу берди. Ҳатто бир нечта вазиятларни юзага келтирди ҳам. Айниқса, ўйин охирларида "шаҳарликлар" анча босимни амалга оширишди.

Аммо, Зайниддин Зидан шогирдлари якунда ғалабани ушлаб қола олишди. Умуман, Зидан бошқарувида Мадрид жамоаси бошқачароқ ўйнаяпти ва хатти-ҳаракатларда мазмун кўринмоқда.

Шу тариқа "Реал" финалга йўл олди. Энди "Қироллик клуб" 28 май куни "Атлетико" жамоаси қарши бош соврин учун кураш олиб боради.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru