Зинедин Зидан: «Финалга чиқиш – яхши, лекин бу ҳали соврин нақ дегани эмас» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-05-2016 | 10:27 ZAMIN.UZ / Спорт / 05 Май 2016 года
395

Зинедин Зидан: «Финалга чиқиш – яхши, лекин бу ҳали соврин нақ дегани эмас»

 Зинедин Зидан: «Финалга чиқиш – яхши, лекин бу ҳали соврин нақ дегани эмас»

«Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ яримфиналида «Манчестер Сити» га қарши жавоб учрашувидан сўнг (1:0) фикрларини билдирди, дейилади "Кун" нашрида.

«Мен жуда бахтиёрман, аммо фақат ўзим учун мас, тинмай меҳнат қилган ўйинчиларим учун ҳам. Яримфиналда ҳар доим қийин бўлган, аммо финалга чиқиш - энг асосий мақсадимиз эди.

Футболчиларнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди.

Криштиану Роналду бугун одатдагидек ўз ишини бажарди.

Бу ғалабадан мухлислар билан завқланиш керак, аммо бу билан ишимиз ҳали тугамади. 28 май куни бизни жуда қийин ўйин кутиб турибди.

Финалга чиқиш яхши натижа, лекин бу ҳали совринга ҳам эга бўламиз дегани эмас.

Ҳозир дам олиб, якшанба кунги ўйинга тайёрланамиз. Бу футболчиларни шуғуллантираётганимдан жуда хурсандман. Мен учун уларнинг барчаси муҳим. Биргаликда ишлашда давом этиб, буюк ишларни бажаришимизга ишонишимиз керак. Бугун буни уддаладик. Ҳа, мен мураббийман, мен ҳам қандайдир ишлар бажаряпман, аммо барча хизмат жамоага тегишли. Футболчилар биринчи ўринда, улар менга футболдан лаззатланиш имкониятини бермоқдалар. Мен ҳар куни улар бажараётган ишларни кўришдан хурсандман. Ҳар куни бу энг сўнгги кундай яшаш керак», - дейди Зидан.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru