Гарет Бэйл: «Манчестер Сити» бирорта тўғри зарба йўллаганини эслай олмайман » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-05-2016 | 22:31 ZAMIN.UZ / Спорт / 05 Май 2016 года
493

Гарет Бэйл: «Манчестер Сити» бирорта тўғри зарба йўллаганини эслай олмайман

Гарет Бэйл: «Манчестер Сити» бирорта тўғри зарба йўллаганини эслай олмайман

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл "Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегринига жавоб қайтарди. "Шаҳарликлар" бош мураббийи ЕЧЛ ярим финалида "Реал"нинг омади келгани ва шу туфайли финалга чиққани ҳақида фикр билдирган эди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар бермоқда.

"Реал" омад туфайли финалга чиқди, деган гапга қўшилмайман. Ҳа, гол урилган вазиятда бироз омадимиз келди, аммо барибир биз ўйиннинг боришини назорат қилиб турган эдик.

"Сити" футболчиларида эса вазиятлар бўлди, аммо икки ўйинни олганда ҳам бирорта дарвоза томон тўғри йўлланган зарбани эслай олмаяпман. Балки битта бўлгандир.

"Реал" шубҳасиз адолатли тарзда финалга чиқди. Ярим финалда ҳар доим ўйин у қадар ёрқин кечмайди. Чунки ҳар қандай хато оғир оқибатга олиб келиши мумкин. Биз гол уришга муваффақ бўлдик ва бу гол ўйин тақдирини ҳал қилди", - дейди Бэйл.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru