Флорентино Перес Зиданни «Реал» бош мураббийи лавозимида қолдиришга қарор қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
06-05-2016 | 17:49 ZAMIN.UZ / Спорт / 06 Май 2016
537

Флорентино Перес Зиданни «Реал» бош мураббийи лавозимида қолдиришга қарор қилди

Флорентино Перес Зиданни «Реал» бош мураббийи лавозимида қолдиришга қарор қилди

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес Зайниддин Зиданни келаси мавсумга бош мураббий лавозимида қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар берди.

“Флорентино бир неча ҳафта олдин бу қарорга келганди. Чемпионлар лигаси финалига йўлланма олингани бунга ҳеч қандай таъсир ўтказмади”, – деди мадридлик клуб президентига яқин бўлган манба.

Таъкидланишича, Перес франциялик мураббий қўл остида жамоада ажойиб муҳит ҳосил бўлганидан жуда ҳам мамнун.

“Зидан “Атлетико”дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг оғир дамларни бошидан ўтказишга мажбур бўлди.

Аммо Пересга мураббий саросимага тушмагани ва жамоани қийин вазиятдан олиб чиққани жуда ёқди”, – деди испан клубидаги манба.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru