«Тракторсози» Қаршидаги қалин қордан ҳайратда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Тракторсози» Қаршидаги қалин қордан ҳайратда

«Тракторсози» Қаршидаги қалин қордан ҳайратда

Аввал хабар берганимиздек кеча, 23 февраль куни чартер рейс орқали Эроннинг “Тракторсози” клуби кеч соат 18:00да Қаршига етиб келишди.

Меҳмонлар таркиби 48 кишидан иборат, кутилганидек жамоа таркибидаги икки легионер футболчи Эдер Лучиано ва Исса Ндойелар ҳам бор. Шунингдек Эрон миллий терма жамоаси аъзоси Андрианик Таймурян ҳам жамоа билан бирга Қаршига келди.

Кеча клуб расмий сайти ҳам бу ҳақда хабар берди. “Биз Қаршига кеч соат 18:00да етиб келдик, Қарши шаҳри бизни кучли қор билан кутиб олди, ҳаммамиз шокка тушиб қолдик”,-дейилади жумладан хабарда.

Айни пайтда Қарши шаҳрида қор ёғиши тўхтади. Ёққан қор эришда давом этмоқда. Ҳаво ҳарорати совуқ эмас. Аммо стадион ходимлари анча меҳнат қилишларига тўғри келади. Шунингдек меҳмонлар кеча Қаршидаги “Геолог” стадионини ҳам кўздан кечиришган. Уларнинг бугун бу ерда машғулотлар ўтказиши мулжалланган.

Эслатиб ўтамиз, бугун соат 11:00да ҳар иккала жамоа расмийлари иштирокида митинг ва 12:00да ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтади.

“Насаф” ПФК матбуот хизматида ҳам иш жуда қизғин, ОАВларнинг аккредитация карточкалари ҳам кечадан тарқатила бошланди. Хуллас, ўйин учун ҳамма нарса тайёр, фақат футбол байрамига об-ҳаво йўл қўйиб берса бўлди.

Манба: Stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru