«Локомотив» БААда Уммон клубини 10:1 ҳисобида мағлуб этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-02-2015 | 11:56 ZAMIN.UZ / Спорт / 24 Феврал 2015
785

«Локомотив» БААда Уммон клубини 10:1 ҳисобида мағлуб этди

«Локомотив» БААда Уммон клубини 10:1 ҳисобида мағлуб этди

Беш кун давомида БААнинг Дубай шаҳрида машғулотлар ўтказган "Локомотив" кеча Ар-Риёд шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда клуб расмий Твиттери хабар тарқатди.

Дубайдаги тайёргарлик давобида "Локомотив" битта ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказиб, Уммоннинг "Саҳам" жамоасини 10:1 ҳисобида мағлуб этди. "Саҳам"га қарши ўйинда Темурхўжа Абдуҳолиқов, Руслан Корян, Алишер Шоғуломов дубл қайд этишган. Шунингдек, Ислом Тўхтахўжаев,Сардор Мирзаев, Лутфулла Тўраев ҳамда Марат Бикмаев бир мартадан гол уриб, ҳисобнинг ўта йирик бўлишини таъминлашган.

"Локомотив" эртанги ўйинга тўлиқ тайёр. Таркибда Игнатий Нестеровдан бошқа жароҳатланганлар йўқ.

Бугун жамоа бош мураббийи ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этади.

Манба: www.stadion.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru