«Барселона» – Испания чемпиони! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-05-2016 | 22:14 ZAMIN.UZ / Спорт / 14 Май 2016 года
383

«Барселона» – Испания чемпиони!

«Барселона» – Испания чемпиони!

Испания чемпионатининг сўнгги, 38-туридан ўрин олган “Гранада” ва “Барселона” ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 0:3 ҳисоби қайд этилиб каталонияликлар фойдасига ҳал бўлди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар берди.

Мазкур ғалабадан сўнг “Барселона” Испания чемпионига айланди.

Учрашувда барча голларни Луис Суарес киритди. Ўйиннинг 22 дақиқасида Луис Суарес ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 38 дақиқага келиб уругвайлик футболчи яна бир гол муаллифига айланди.

Жамоалар танаффусга 0:2 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим анча асабий ва курашларга бой кечди. 86 дақиқада яна Луис Суарес катта саҳнага чиқди ва хет-трик муаллифи бўлди.

Шу тариқа, Луис Суарес мамлакат чемпионати доирасида голлар сонини 40 тага етказиб олди. “Барселона” эса қаторасига иккинчи йил Испания чемпиони бўлди.

“Барселона” мухлисларини ажойиб ғалаба ва чемпионлик билан табриклаймиз!

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru