«UzReport TV» Европа лигаси финалини жонли эфирда намойиш қилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-05-2016 | 22:18 ZAMIN.UZ / Спорт / 14 Май 2016 года
1 177

«UzReport TV» Европа лигаси финалини жонли эфирда намойиш қилади

«UzReport TV» Европа лигаси финалини жонли эфирда намойиш қилади

“UzReport TV” телеканалидан яна бир сюрприз! Кўп сонли футбол мухлисларининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, 18 май куни бўлиб ўтадиган Европа Лигаси финали ҳам эксклюзив тарзда телеканалимиз орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Шу куни Швейцариянинг Базель шаҳрида Англиянинг “Ливерпуль” ва Испаниянинг “Севиля” клублари ўзаро куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

“UzReport TV” телеканали мазкур ўйинга бағишланган трансляцияни соат 21:45дан бошлайди. Европа Лигаси финалидан аввал бўлиб ўтадиган барча расмий маросим ва тадбирлар мухлислар эътиборига жонли эфирда ҳавола қилинади.

Ушбу финал учрашуви “UzReport TV” телеканалида Европа Лигаси ўйинлари трансляциясини бошлаб беради. 2016/17 йилги мавсумдан бошлаб Европа Чемпионлар Лигаси билан бир қаторда, Европа Лигаси учрашувлари ҳам телеканалимиз орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

“UzReport TV” телеканалида сюрпризлар мавсуми давом этади!..

Манба: Stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru