Хитойнинг Recon Group компанияси «Астон Вилла»ни сотиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-05-2016 | 18:29 ZAMIN.UZ / Спорт / 20 Май 2016 года
425

Хитойнинг Recon Group компанияси «Астон Вилла»ни сотиб олди

Хитойнинг Recon Group компанияси «Астон Вилла»ни сотиб олди

"Астон Вилла" жамоасининг матбуот-хизмати клуб эгалари ўзгарганини эълон қилди.

2006 йили бирмингемлик клубни сотиб олган Рэнди Лернер 62,2 миллион фунт эвазига "Астон Вилла"ни Хитойнинг Recon Group компаниясига сотиб юборди.

Аввалроқ, келишув қиймати 60 миллион фунтни ташкил қилиши маълум бўлганди. Айтиш жоиз, Recon Group холдинги хитойлик тадбиркор Тони Сяга тегишлидир.

Эслатиб ўтамиз, "Астон Вилла" якунланган мавсум якунига кўра, ўз тарихида илк бор АПЛ мусобақа жадвалида 20 ўринни банд этиб, Чемпионшипга тушиб кетди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru