11:45 / 25.02.2015
6 464

Лионель Месси охирги 10 пенальтидан 5 тасини голга айлантира олмаган

Лионель Месси охирги 10 пенальтидан 5 тасини голга айлантира олмаган

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар лигаси 1/8 финалида "Манчестер Сити"га қарши кечган учрашувнинг 94 дақиқасида рақиб дарвозаси томон белгиланган пеналтидан фойдалана олмади.

Аргентиналик футболчи ўнг томон зарба беришга қарор қилди, Жо Харт бу зарбани бартараф этган. Шундан сўнг Месси қайтган тўпга боши билан зарба берган, аммо дарвоза томон аниқ йўллай олмаган. Шундан сўнг ўйин якунига етган.

Хабар қилинишича, Лионель Месси "Барселона" ва "Аргентина" терма жамоалари сафида тепган охирги 10 та пенальтидан бештасини голга айлантира олмаган. "Барселона" сафида эса у тепган охириг 7 пеналтидан 4 таси беҳуда кетган.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лионель Месси охирги 10 пенальтидан 5 тасини голга айлантира олмаган