Андрес Иньеста: Месси пенальтидан гол урганда, «Манчестер Сити» таслим бўларди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Андрес Иньеста: Месси пенальтидан гол урганда, «Манчестер Сити» таслим бўларди

Андрес Иньеста: Месси пенальтидан гол урганда, «Манчестер Сити» таслим бўларди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста «Манчестер Сити»га қарши кечган учрашув ҳақида фикр билдирар экан, сўнгги дақиқада белгиланган пенальти голга айланмаганидан афсусда эканини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси ушбу пеналтидан гол ура олмаган эди.

"Биз Манчестердаги ўйиндан хурсандмиз, фақат пеналти урилмагани яхши бўлмади. Бу борада шунчаки омадимиз келмади.

Агарда ҳисоб 3:1 бўлганида, кейинги босқичга чиққан бўлардик. Шундай бўлсада "Барселона" уйга яхши кайфиятда қайтади. Биз учун "Малага"дан учралган мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш жуда муҳим эди.

Аммо "Манчестер Сити" жиддий рақиб бўлиб қолаверади. Биз жавоб ўйинида ҳам эътиборни сусайтирмаслигимиз керак", - дейди Иньеста.

Манба: www.uff.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru